АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал ўзининг минтақа мамлакатларига сафари давомида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар тарқатди.

Хусусан, америкалик дипломат Ҳиндистон, Непаль, Бангладеш, Ўзбекистон ва Швейцарияга ташриф буюради. Бунда унинг Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши номаълум.

Ўзбекистонда Ниша Бисвал иккитомонлама мулоқотларда иштирок этади, шунингдек, ҳукумат вакиллари билан иккитомонлама ва минтақавий масалаларда музокара олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида АҚШ президенти Барак Обама АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига Ниша Бисвални тайинлади. У шу пайтга қадар АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмурининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Бу лавозимда Роберт Блейк ишлаб келаётган эди.