Америкада “сохта” тўппонча кўтариб олган бола полиция томонидан отиб ўлдирилди

Американинг Кливленд шаҳрида (Огайо штати) 12 яшар бола полиция пистолетидан олган жароҳати туфайли вафот этди. Хабарларда айтилишича, полиция ходими болакайнинг қўлидаги қуролни ҳақиқий пневмотик тўппонча, деб ўйлайди ва унга қарата икки марта ўқ узади.

Шуни қайд этиш керакки, полиция ходимлари шанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:30да 12 яшар бола қурол билан дўқ ураётгани ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига етиб келади. Қутқарув хизматига бўлган мурожаатда “қурол, эҳтимол, ҳақиқий бўлмаслиги мумкин”, деган жумла эшитилган.

Полиция ходимлари болага қарата камида икки марта ўт очади, унинг биттаси боланинг қорнига тегади. Якшанба куни эса бола касалхонада вафот этади.

“Воқеа жойига келган офицерлар гумонланувчи шахсни аниқлаб олишди ҳамда қўлини кўтаришни талаб қилишади. Шубҳаланувчи офицернинг талабини бажармайди. Натижада ўт очилди ва болакай жароҳат олди”, дейилади полиция ҳисоботида.

Шундан сўнг маълум бўлишича, бола кўтариб олган қурол одатда ўйин, шу жумладан, страйкбол ўйнаш учун ишлатилар экан. Унинг хавфсизлик кўрсаткичи ўчириб ташланган.

Полиция ҳисоботида келтирилишича, болакайда яримавтомат тўппончага ўхшаш пневматик тўппонча бўлган. Ушбу вазиятда полиция ходими тегишли йўриқномаларга мувофиқ ўт очишга мажбур бўлган.Ушбу ҳодиса штатда жиддий баҳс-мунозарага сабаб бўлган.

SHARE