АҚШ мудофаа вазири истеъфога чиқди

АҚШ мудофаа вазизи Чак Хейгл истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, унинг истеъфоси “Ислом давлати”нинг таъсири кенгайиб бораётгани билан боғлиқдир.

Маълумотларга кўра, мудофаа вазири истеъфоси ҳақида Барак Обама яқин соатларда маълум қилади.

68 яшар Пентагон раҳбари 2013 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.