Россиядан депортация қилинган ўзбекистонлик аэропортда вафот этди

Тюмендаги халқаро аэропорт секторида ўз самолётини кутаётган Ўзбекистон фуқароси вафот этди. “Интерфакс” хабарига кўра, кутиш залида Ўзбекистонга депортация қилинган аёлнинг тўсатдан соғлиғи ёмонлашади. “Тез ёрдам” вакиллари етиб келгунга қадар унинг жони узилади.

Аэропорт вакилига кўра, ўлим сабаби ҳали аниқланмаган. Аёлнинг жасади ўрганиш учун юборилган.

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимларига кўра, аёлни Курган суд ижрочилари олиб келган. Хабарда аёлнинг шахсини аниқлаштирадиган бошқа маълумотлар келтирилмаган.

SHARE