Ўзбекистон ёнилғи-энергетика соҳасида 8 миллиард долларлик лойиҳани амалга оширади

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2018 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон ёнилғи-энергетика соҳасида 8 миллиард доллардан ортиқ лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Hyundai Engineering & Construction президенти Юнг Су-Хун маълум қилди.

“Компания халқаро танловларда жиддий шартномаларни қўлга киритди. Улар ҳамкорларимиз билан бирга сўнгги 4-5 йилда амалга оширилади”, деди у.

Компания раҳбари сўзларига кўра, Ўзбекистон техник-иқтисодий асослантириш бўйича янги тендерларида ҳам иштирок этади ва уларда муваффақиятга эришишни режалаштирмоқда.

Яқинда шу нарса аниқ бўлдики, Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering Co бошчилигидаги консорциум Қандим гуруҳида газни қайта ишлаш заводи ва “Лукойл” компанияси томонидан ишлатилаётган конларнинг атрофини ободонлаштириш бўйича тендерда ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳанинг қиймати 2,66 миллиард долларга тенгдир. Газни қайта ишлаш заводининг лойиҳа қуввати йилига 8 миллиард метр куб газни қайта ишлаш имкониятига эга. Корхона 2018 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилиши лозим.

2013 йилда Hyundai Engineering & Construction компанияси Қашқадарё вилоятида газдан синтетик ёнилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган Uzbekistan GTL қўшма корхонасини “калити билан” топшириш шарти билан тендерда ғолиб бўлади. Шартнома миқдори ошкор қилинмаган. Агар мазкур корхона ишга тушса, йилига 3,5 миллиард метр куб газни қайта ишлаш имкони юзага келади. Натижада 864 минг тонна дизель ёнилғиса, 304 минг тонна авиакеросин, 395 минг тонна нафта ва 11,2 минг тонна сиқилган газ ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Ушбу лойиҳа 2017 йилда ишга туширилиши керак.

Hyundai Engineering & Construction, шунингдек, Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё комплекси қурилиш ҳамда Талимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация қилишда иштирок этмоқда.