Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича битим имзолаши мумкин

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2015 йилда Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлашини ташкил этиш бўйича битим устида иш олиб боради. Бундай қарор икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро мажлисида қабул қилинган.

Комиссия томонларга 2014 йил охирига қадар Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш ва ёллашни ташкил қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича таклифлар билан алмашишни топширган.

“Бундай битим Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан боғлиқ бўлган тангликни юмшатиши мумкин”, деб қайд Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак.

Томонлар 2015 йилнинг биринчи чорагида меҳнат миграциясининг долзарб масалалари, жумладан, тезкор ахборот алмашиш, ушбу соҳада ўзаро ваколатхоналарни очиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказишга келишиб олишди.
Қайд этилишича, 2015 йилнинг июль ойига бориб, томонлар ишлаб чиқилган тавсиялар бўйича позицияларни аниқлаштириб, битимни ишлаб чиқишга киришади.

РИА Новостининг хабар беришича, Ўзбекистондан ташқари 4-6 миллион нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти Россияда ишлашади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг декабрь ойида Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.