Рустам Азимов Россия матбуотининг Ўзбекистон меҳнат мигрантлари бўйича позициясидан хавотир билдирди

Ўзбекистон миллатчилик кайфиятини уйғотиш ва Ўзбекистонни салбий тарафдан кўрсатиш мақсадида Россия матбуот томонидан меҳнат муҳожирлари масаласи мунтазам бўрттириб ёритилишидан хавотир билдирди. Буни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида маълум қилди.Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Шу муносабат билан Ўзбекистон биз билан ишчи кучини уюшган ҳолда ёллаш бўйича замонавий шаклларини қўллашда ҳамкорлик қилиб келаётган мамлакатлар тажрибасини жорий этган ҳолда меҳнат ресурсларига ҳақиқий эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ҳудудлар ва касблар кесимида юбориладиган ишчиларнинг аниқ сонини белгилаб берадиган тажрибасини тавсия қиламиз”, деди Рустам Азимов, жумладан.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосарига кўра, бунда Ўзбекистоннинг ваколатли органи билан ишчилар сонини дастлабки тарзда келишиш, уларни доимий яшаш жойида зарур миқдорда тайёрлашни ташкил қилиш, Россия ваколатли органи томонидан меҳнат мигрантларига қатъий ҳуқуқий кафолатлар берилиши кўзда тутадиган низомни жорий қилиш, энг кам иш ҳақи бўйича талабларга риоя қилиш, муносиб уй-маиший шароитлар, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш лозим.

“Энг муҳими, Ўзбекистондан чиқиб кетиш олдидан потенциал ишчи тегишли кафолатларни ўз зиммасига оладиган аниқ бир корхона билан тузилган меҳнат шартномасига эга бўлиши керак”, деди Рустам Азимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2015 йилда Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлашини ташкил этиш бўйича битим устида иш олиб боради. Бундай қарор икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро мажлисида қабул қилинган.

SHARE