Америкадаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар Кенгашларига сайлов 2014 йилнинг 21 декабрь куни ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 3-ноябрдаги 632-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкаси тузилди ва улар Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига бириктирилди. Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига қарашли 11-сон ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида 28-сон сайлов участкалари ташкил этилди.

1) Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси ҳузуридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига қарашли 11-сон сайлов участкасининг манзили: 1746 Massachusetts Avenue, N.W., Washington, D.C. 20036;

2) Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузуридаги Тошкент шаҳридаги 126-Темирйўлчилар сайлов округига қарашли 28-сон сайлов участкасининг манзили: 801 Second Ave, 20th Floor, New York, NY 10017.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўладиган (18+), сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган (таҳсил олишга, қариндошлариникига меҳмонга, саёҳатга, хизмат сафарига ва шу каби бошқа мақсадларда АҚШга келган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Овоз бериш 2014 йил 21 декабрь куни соат 06:00дан 20:00га қадар ўтказилади.

11-сон(Вашингтон ш.)
28-сон (Нью-Йорк ш.)
сайлов участка комиссиялари