АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони 463 кишини ташкил қилади

2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистондан 463 киши АҚШга ўқиш учун кетган. Бу ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўп.

Бу ҳақда АҚШдаги Халқаро олий таълим институти эълон қилган «Open Doors 2014» («Очиқ эшиклар — 2014») ҳисоботига таяниб, 12news.uz хабар берди.

Айтилишича, АҚШда 2013/2014 ўқув йилида жами хорижлик талабалар сони 8,1 фоиз кўпайиб, 886 052 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, 2008/2009 ўқув йилида АҚШ 688 нафарни ташкил қилган эди.