Ўзбек аскияси ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

ЮНЕСКО қўмитаси аскияни Инсониятнинг номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди.

БМТнинг Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича тузилмаси — ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмитаси ўзбек миллий аския санъатини номоддий маданий меросини сақлаш бўйича рўйхатига киритди.

Қўмитанинг янги рўйхатидан дунё халқларининг 314 та номоддий маданий мерос элементлари жой олди.

SHARE