2014 йилда Ўзбекистонга АҚШ ҳукумати вакилларининг 60га яқин делегацияси ташриф буюрди

2014 йилда Ўзбекистонга АҚШ ҳукуматининг 60га яқин делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десау Бисвал Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб маълум қилди.

Ca-News сайтининг ёзишича, Ниша Десаи Бисвал Америка тарафи иккитомонлама учрашувларнинг “жадаллашувини интиқлиқ билан кутаётгани”ни таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилги сиёсий маслаҳатлашувларда Америка делегацияси таркибида 22 киши қатнашди. Ваҳоланки, 2009 йилда мазкур учрашувлар биринчи марта ўтказилганда икки тарафдан бор-йўғи икки кишидан қатнашган эди. “Бу бизнинг ҳамкорлигимиз бирмунча етуклашиб бораётганидан далолатдир”, деди Ниша Дисаи Бисвал.

Америка ҳукумати вакилига кўра, икки мамлакат хавфсизлик, наркотрафик сингари жамоат хавфсизлигига таҳдидларга ҳамда терроризмга қарши курашиш қарши курашиш соҳасида кучли ва жадал ҳамкорлик ўрнатилган.

Айни пайтда Америка тарафи фақат ҳукуматларо ҳамкорлик билан чекланмасдан, Ўзбекистон ва АҚШ парламентлари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтиришни мўлжалламоқда.

Ниша Бисвал Ўзбекистонга ташрифи доирасида Президент Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Сенат вакиллари билан учрашув олиб борди.

SHARE