Ўзбекистон россияликлар Янги йилда ташриф буюришга катта қизиқиш билдирилаётган давлатлар учталигига кирди

Россия туроператорлари жорий йил Янги йилни уйдан узоқда нишонлашни ният қилганлар учун учта йўналиш — Грузия, Арманистон ва Ўзбекистонни тавсия қилмоқда. Грузия ва Арманистоннинг россиялик туристларни жалб қилиш имконияти қарийб тенг. Грузия хилма-хил экскурсия дастурларини тақдим қила олиши устуворликка эга.

Арманистон эса самолёт чипталари нархлари арзонлиги билан ажралиб туради. Москва — Ереван йўналишида бориш-келиш чипта нархи 17 минг рублни (320 доллар) ташкил қилади. Тбилисига эса бундай хизмат 30 минг рублга (365 доллар) айланади.

Ўзбекистон эса биринчи учталикдан жой олган. Ўзбекистонга беш кунлик саёҳат киши бошига 870 долларга айланади. Яна 320 доллар атрофида йўлга тўлаш керак бўлади. Бунда анча талаб катта бўлган дастурлар Янги йилдан сўнг бошланади.

“Астравел” компанияси менежери Александр Бородулга кўра, Ўзбекистонга Янги йил сайёҳлик йўлланмаларини пуллашга мамлакатда ушбу байрам нишонлаш анъанаси йўқлиги жиддий халақит беради. “Россиялик меҳмонларга Янги йил куни турли зиёфатлар ўтказиш жуда муҳим. Аммо Ўзбекистон ресторанлари бундай хизматларни таклиф қилмайди. Бу қишги таклифни чеклайди”, деди у.

SHARE