Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми суратга олинди

Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб тасвирга олинган “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми эса унинг ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилади. Бу ҳақда uzbekkino.uz сайти хабар тарқатди.

Ҳофизнинг қизи Зуҳрохон Узоқованинг ҳикоя қилишича, ҳофиздан, бор-йўғи, 30 га яқин фотосурат сақланиб қолган.

— Маъмуржон Узоқов ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам ҳужжатли фильм ишланмаган. Шунинг учун унинг ҳаётига оид айрим саҳналарни Қўқон шаҳридаги драма театри актёрлари иштирокида саҳналаштиришга тўғри келди, — деди у.

Фильм яқин кунларда экранга чиқиши айтилмоқда.

SHARE