Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг номаълум аскарлари хотирланди

Тошкентнинг Волгоград мемориал мажмуасида 3 декабрь — Номаълум аскар куни муносабати тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу сана жорий йилдан Россияда расмий сана сифатида нишонланади.

Хабарларда қайд этилишича, 3 декабрь санаси бежиз танланмаган. Чунки 1966 йили худди шу куни фашист қўшинларининг Москва остонасида тор-мор келтирилганининг 25 йиллиги муносабати Ленинград шоссесининг 41-километрида жойлашган номаълум аскар хоки Кремль ёнидаги Александр боғида дафн этилади.

Хотирлаш маросимида Россия элчиси В. Тюрденев ва бошқалар иштирок этган. Тадбирда ёшларга ушбу сананинг тарихи ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушида жами 1,5 миллион нафар ўзбекистонлик иштирок этган, улардан 450 минг нафари ҳалок бўлган, 130 минги бедарак йўқолган.