Инсонни Марсга олиб чиқадиган космик кема синовдан муваффақиятли ўтди

Америкада Orion космик кемаси 4 соату 20 минутлик синов парвозидан сўнг АҚШ Ғарбий қирғоғи ёнида Тинч океанига келиб тушди. Бу ҳақда NASAнинг расмий твиттери хабар тарқатди. “Сувга келиб қўнди! Orion Марсга йўлимизда муҳим қадамни ташлади”, дейилади агентлик хабарида. Яқин кунларда космик кема сув тубидан олиб чиқилади.

Кўп марта ишлатишга мўлжалланган Orion фазо кемаси NASA буюртмасига биноан Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Жума куни тонгда илк фазо кемаси учувчисиз парвозни амалга оширди.

Orion бу турдаги миссияларнинг бирмунча хавфли синовидан муваффақиятли ўтди. У Ердан муваффақиятли қўзғалди, атмосферанинг қалин қобиғига кира олди, шунингдек, экипажни Ернинг радиация қобиғи шароитида ҳимоя қила олиш имкониятини намойиш этди, янги парашют тизими ва экипажни авария ҳолатида эвакуация қилиш тизими ҳам синовдан ўтказилди.

Космик кема парвози 5800 километр баландликни, яъни Халқаро космик станцияси орбитасидан 15 баравар юқорини ташкил қилди. Бундай масофадан қайтишда атмосферага киришда 2000 минг градус ҳароратга чидашга тўғри келади.

Шуни қайд этиш керакки, Orion Америкада ўз бортида олти нафар фазогирни жойлаган ҳолда Ер орбитасини тарк этишга қаратилган 1972 йилдаги Apolla лойиҳасидан сўнг илк лойиҳа ҳисобланади.

Синовдан сўнг 2018 йилда Ойга, 2021 йилда Марсга парвозни амалга ошириши мўлжалланмоқда.

Янги фазо кемасининг  космосдан кўриниши
Янги фазо кемасининг космосдан кўриниши

Экспертлар фикрича, бу синов космик тадқиқотлар тарихида янги саҳифа очади.

SHARE