Америкада ўзбекистонликлар учун танишув сайти ишга тушди

Сайт ҳозирда АҚШда истоқомат қилаётган ва Ўзбекистонда тарбия топган қизларга уйланмоқчи бўлган ватандошларимиз илтимосига кўра яратилган. Бу ҳақда Kun.Uz хабар тарқатди.

Унда айтилишича, meetmeuz.com – бу сайт ўз севган инсонингизни ернинг исталган қисмида туриб топиш ҳамда бахтли оила қуриш имкони беради.

Ҳар бир фойдаланувчи сайт администратори томонидан текширилади. Барча фойдаланувчилар ҳақиқий ва оила қуришга тайёр инсонлар.

Фойдаланувчи сайтда кирганини кўриши мумкин бўлган фойдаланувчилар гуруҳини танлаш имконига эга.

Сайтда кўплаб қулайликлар бор. Тез орада эса сайтнинг мобиль кўриниши тақдим этилади.