Владимир Путин 10 декабрь куни Тошкентга расмий ташриф билан келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ислом Каримов таклифига биноан шу йилнинг 10 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайти маълум қилди.

Хабарда айтилишича, учрашув давомида Россия ва Ўзбекистон стратегик шериклигининг энг долзарб масалалари, аввало, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий хавфсизлик муаммолари, хусусан, Афғонистондаги вазият бўйича фикр алмашилиши кутилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Аммо Россия Президенти Матбуот хизмати ушбу ҳужжатларга аниқлик киритмаган.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, Москва ва Тошкент олий даражада мунтазам сиёсий мулоқот олиб борилади. Шу йил сентябрь ойида Душанбеда икки мамлакат раҳбарлари ШҲТ саммити доирасида учрашиб, икки мамлака ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланганига ўн йил тўлгани қайд этилган эди.