Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо зонаси ташкил қилиниши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ўзбекитсон билан эркин иқтисодий зона ташкил қилиш бўйича маслаҳатлашув ўтказади. Бу ҳақда Владимир Путин Тошкентда Ислом Каримов билан учрашувлари якуни асосида маълум қилган.

“Биз Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртаисда эркин савдо зонаси тўғрисида шартнома имзолаш эҳтимоли бўйича маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олдик”, деди Владимир Путин.

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россия бозорига киришда божларнинг баландлигини айтиб ўтган эди.

“Бизнинг Қозоғистонга экспорт қилаётган мева-сабзавотларимиз жорий йилда 10 фоизга кўпайди, аммо Россияга экспортимиз шунча миқдорда пасайди. Бу Божхона иттифоқи аъзолари эга бўлган божхона имтиёзларига эга эмаслиги сабабли юз бермоқда”, деди Азимов.

Унинг сўзларига кўра, бу савдода шаффоф бўлмаган, “яширин” схемаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Чунки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Божхона иттифоқига аъзо мамлакатларнинг биттасига олиб кирилади ва у ердан ушбу мамлакат маркаси остида реэкспорт қилинади.

“Россия билан мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри импортни йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун ушбу маҳсулотларни етказиб бериш учун тарифларда преференциялар бериладиган бўлса, реэкспорт четга чиқариб юборилади”, деди Ўзбекистон ҳукумати аъзоси.