Америкадаги ватандошларимиз диққатига!

Ҳамюртимиз Гулбаҳор Пўлатова Америкага энди келган, умуман, ушбу мамлакатда турли муаммоларга дуч келганларга ўз ёрдамини таклиф қилади.

Агар сизда Medicaid, Medicare, SSI, электр энергияси учун ҳақ тўлаш, IT-214, NYC-210 солиқ шаклларини тўлдириш, ижара ҳақини музлатиб қўйиш, фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериш, озиқ-овқат талонлари, велфер, давлат уй-жой дастурлари, ҳуқуқларингиз ҳимояси, иммиграция хизматлари, йўл кира ҳақини тўлашда имтиёзлар, кам таъминланган оилалар учун хизматларни мувофиқлаштириш, тавсиялар, психологик саломатлик масалаларида тавсиявий йўналтириш, ишга жойлашишга ёрдам ва маслаҳат бериш масалаларида унга мурожаат қилишингиз мумкин.

Гулбаҳор Пўлатова, шунингдек, янги иммигрантларга кўчиб ўтишда маслаҳат беради, фуқароликка ҳужжат топширишда, фуқароликка имтиҳон топширишга тайёргарлик кўриш бўйича ўқув-машғулотларини уюштиради, ишга жойлашишга консультация беради. Шу билан бирга, грин-карта олиш, иш излашда кўмаклашиш, инглиз тили курсларига жалб қилиш, ишончли таржимонлар хизматини таклиф қилади.

Сиз ушбу масалалар бўйича душанба ва пайшанба кунлари 9.00дан кеч соат 5.00га қадар, жума куни эса 9.00дан тушдан кейинги 2.00гача 718-743-0575 телефон рақамли боғланишингиз ёки 128 Brighton Beach Ave, 4th Floor, Brooklyn, NY 11235 га келишингиз мумкин. Гулбаҳор Пўлатовага gulya78@yahoo.com электрон почтасига ҳам ёзишингиз мумкин.