АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистондаги диний ташкилотлар билан мулоқот олиб борди

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюросининг дин эркинлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Самир Ҳусайн декабрь ойининг бошида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси хабар тарқатди.

Ташриф Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан амалга оширилди. Самир Ҳусайн ўз ташрифи доирасида Ўзбекистондаги диний ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув олиб борди. Хусусан, у Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари ўринбосари Абдулазиз Мансуров билан учрашди.

Самир Ҳусайн, шунингдек, Православ черкови, Католик черкови, Арман апостол черкови, Тошкентдаги яҳудийлар диний жамиятининг Яҳудийлар синагогасида бўлишди.

АҚШ Давлат департаменти Бухородаги муқаддас қадамжойларда ҳам бўлди.

SHARE