Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг минимал нархи оширилди

Ўзбекистон ҳукумати янги йилдан алкоголь маҳсулотларининг минималь нархларини оширади. Унга кўра, арақ ва шунга ўхшаш алкоголь масулотлари (коньякдан ташқари)нинг улгуржи савдодаги энг қуйи нархи 7,8 минг сўмдан 9 минг сўмга оширилади. Чакана савдода эса 1 литри учун 10,9 минг сўмга қимматлайди. Винонинг энг қуйи нархи 3,8 минг ва 4,6 минг сўмга ошади.

Коньякнинг улгуржи нархи 9,4 минг сўмдан 11,1 минг сўмга, чакана савдоси эса 11,4 мингдан 13,4 минг қимматлайди.

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг энг минимал нархини белгилаш 2010 йилнинг 1 январидан жорий қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида алкоголь маҳсулотларининг нархи 1,7 бараварга қимматлади.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобича, бу усул хуфиёна равишда алкоголь ишлаб чиқаришга ҳамда уларнинг арзон ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларининг истеъмолга чиқишининг олдини олади.