Америкадаги миллий жамиятлар раҳбарлари Ўзбекистон сайловини кузатмоқда

Америкадаги бир қатор жамиятлар вакиллари Ўзбекистон сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Хусусан, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси Президенти Борис Қандов, Туркистон — Америка жамияти раиси Абдулла Хўжалар шу кунларда Ўзбекистонда парламент сайловларини кузатишмоқда. Абдулла Хўжа Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашди.

Улар, шу жумладан, ЎзА мухбирларига ҳам интервью беришди.

Абдулла Хўжа (АҚШ):

abdulla-xo_ja-_aqsh_– Ўзбекистон сайлов жараёни изчил такомиллашиб бормоқда. Юртингизда Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ўз самараларини бераётир. Кўплаб мамлакатлар бу борада Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг фаолияти, унинг аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 15 депутатлик мандати берилгани эътиборга молик. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларга қарши курашиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари кишини лол қолдиради.

Борис Қандов (АҚШ):

_-_– Ўзбекистон мустақиллик йилларида барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Халқ фаровонлиги муттасил ошиб, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Бу Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўлининг ғоят тўғри ва ҳаётий эканидан далолат беради. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовор.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига оид ҳужжатлар билан танишиб, бу борадаги барча саволларимга тўлиқ жавоб топдим. Мамлакатингизда сайлов тизими ва уни ўтказиш жараёни тобора такомиллашиб бораётгани, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат тамойилларига риоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистонда сайловчилар учун барча қулай шарт-шароит яратилган. Депутатликка номзодлар орасида ёш авлод вакиллари кўплиги диққатимни тортди. Бу мамлакатингизда ёшларга қаратилаётган улкан эътибордан далолатдир.

SHARE