АҚШ иқтисодиётининг чораклик ўсиши сўнгги ўн йилда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди

АҚШ 2014 йил учинчи чорагида ялпи ички маҳсулоти қайта кўриб чиқилганда, унинг ўсиш суръати 3,9 фоиздан 5 фоизга ошганлиги маълум бўлди. Бу АҚШ савдо вазирлигининг учинчи чорак маълумотлари бўйича якуний хулосаси ҳисобланади.

Шундай қилиб, АҚШнинг учинчи чоракдаги ўсиш суръатлари сўнгги ўн йилдаги — 2003 йилнинг ёзидагидан кўра ортиқроқни ташкил қилди. Шуни айтиш керакки, экспертлар ушбу қайта кўриб чиқиш ЯИМ ўсиш суръатининг ижобий тарафга, лекин 4,3 фоиз атрофида бўлишини башорат қилишган эди.

Қишнинг қаттиқ келиши сабабли 2014 йилнинг биринчи чорагидаги салбий кўрсаткичлардан сўнг дунёнинг энг йирик иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини қайд этмоқда. Бунда меҳнат бозори ва кўчмас мулкнинг нархларининг “ўзига келаётгани” муҳим аҳамият касб этди.

Иқтисодчиларнинг прогнозича, тўртинчи чоракда ҳам АҚШ иқтисодиёти мана шундай кўрсаткичларда ўсишда давом этади. Бунга ҳукуматнинг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича кўраётган чоралари ҳамда рождество арафасида истеъмол фаоллигининг юксалиши сабаб бўлади.

SHARE