Хитой инвестицияси Ўзбекистонда интернетни тезлаштиради

Ўзбекистон интернет фойдаланувчилари учун яхши хабар пайдо бўлди. Унга кўра, Хитой мамлакатда интернет тезлигини ошириш учун инвестиция киритади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Президенти Хитой давлат тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон телекоммуникация тизимларини модернизация қилиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2015 йилдан бошлаб мамлакат телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 117,6 миллион долларлик лойиҳалар рўёбга чиқарилади.

Infocom.uz сайтида маълум қилинишича, ушбу маблағнинг 100 миллион доллари Хитой давлат тараққиёт банки томонидан тақдим этилади.

Президент қарорига кўра, мазкур лойиҳалар ахборот узатиш магистрал тармоқларининг ўтказиш қувватини халқаро йўналиш бўйича 10 баробар (100 Гбит/сония), вилоят марказлари бўйича 4 баробар (40 Гбит/сония) ва туман марказлари бўйича 10 баробар (10 Гбит/сония) оширишни назарда тутади.

Шу билан бирга, ушбу қарор ижроси доирасида FTTx технологияси бўйича кенг оптик тармоқларни ривожлантириш ҳам режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадда 6,9 миллион долларга Тошкент шаҳридаги абонент линияларини модернизация қилиш ва 69 минг 120 портда кенг йўналишда бўйлаб ахборот узатишни таъминлайдиган қурилмаларни ўрнатиш кўзда тутилган.

SHARE