Ўзбекистонда президент сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтади

2014 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунини 2015 йил 29 март, якшанба куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар беришича, 2014 йилнинг 26 декабридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг бошланганди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Хабарда айтилишича, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий мувофиқ амалга оширилади.

SHARE