2014 йилнинг истеъфолари

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Жаҳонгир Қосимов

  “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Жаҳонгир Қосимов ўз вазифасидан озод этилди. У 2013 йил мартидан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

 

«Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси Табриз Жалилов

 Ўзбекистон ҳукумати қарорига асосан «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясига 2011 йил 9 августдан бери раҳбарлик қилиб келаётган 57 ёшли Табриз Жалилов истеъфога чиқарилган.

Табриз Жалилов истеъфосига нима сабаб бўлгани, бошқа ишга ўтказилганми-йўқми, бу ҳақда маълум қилинмаган. «Ўзэлтехсаноат» раислигига келгунича Табриз Жалилов «Фотон» акциядорлик жамиятга раҳбарлик қилган эди.

 

“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси раиси Ҳамидилла Шерматов

«Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси кузатув кенгаши компания бошқаруви раиси Ҳамидилла Шерматов лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамидилла Шерматов 2010 йил августида компания бошқаруви раиси этиб тайинланган эди. Компания кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан, «Ўзкимёсаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Нормат Иброҳимов вақтинча раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

 Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосарлари

 Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг уч ўринбосари ўзгарди.

Жумладан, вазирнинг спорт бўйича биринчи ўринбосари Жасур Акрамов ўрнига Мурод Алиев тайинланган.

Шунингдек, Отабек Мусаев ўрнига Давлат Муллажонов ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланган.

Бундан ташқари, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Баҳодир Аҳмедов ҳам маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланган.

 “Халқ банки” раиси Нодир Назаров

 Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг раиси Нодир Назаров ўзининг аризасига биноан лавозимидан озод этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари Б. Дадақўзиев

 

Б.М. Дадақўзиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тарсарруфидаги қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.

Маданият ва спорт ишлар вазири Минҳожиддин Хожиматов

minhojiddin_26022013

 М. Хожиматов Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимидан озод этилди. У 2013 йил февралида маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари С. Ниёзхўжаев

С.П. Ниёзхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни координациялаш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.У Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Ш. Нурматов

 Ш. Нурматов Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори лавозимидан озод этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири биринчи ўринбосари А. Камолов

 А.С. Камолов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А. Мирзаев

 А.Н. Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев

20131220_010138_13-Uzbekiston_.ts_000216842

Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги тегишли фармон 2014 йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан имзоланди.

Эшдавлат Жўраев 2013 йилнинг 19 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган эди. Бунгача у Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги бошқармаларидан бирига раҳбарлик қилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев ўз лавозимидан озод қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг декабрдаги ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари этиб сайланган. Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Бўритош Мустафоев 1949 йилда таваллуд топган бўлиб, Олий суд раиси сифатида 2006 йилнинг ноябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди. У бунгача турли лавозимларда иш олиб борган. Бош прокурор, Президентнинг давлат маслаҳатчиси, Конституциявий суд раиси, Марказий сайлов комиссияси раиси, адлия вазири лавозимларида ишлаган.

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Нодир Жумаев

Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Нодир Жумаев лавозимидан озод қилинди. Нодир Жумаев 2012 йил июлидан бери ЖИДУга ректорлик қилиб келаётган эди. Бунгача у Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига раҳбарлик қилган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси бўлган.

 

Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари Мурод Ражабов

rajabov_29032014

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари лавозимидан кетди. 2010 йилдан бери театр жамоасига раҳбарлик қилиб келган Ражабов театрдаги «ўзаро ички низо» сабаб истеъфога чиққан.

 

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаров

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаров ўз лавозимидан озод этилди. Ҳайдаровнинг ишдан олинишига нима сабаб бўлгани тўғрисида маълумот берилмаган.

 

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаевни лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у бу лавозимга 2010 йил май ойида тайинланган эди.

 

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Шукур Собитов

Сенатнинг қарори билан Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шукур Собитов лавозимидан озод қилинган. Лавозимдан озод қилиш сабаблари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

 

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Курманов

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов ҳам лавозимидан озод қилинди. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

 

Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов

MG_97702-1-480x357

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қарори билан Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимидан озод қилинди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, бунга унинг пенсияга чиқиши сабаб қилиб кўрсатилган. У бу лавозимга 2013 йили август ойида тайинланган эди.

 

Газета.Uz, Kun.Uz, Podrobno.uz матн ва суратларидан фойдаланилди.