Хориждаги ўзбекистонликлар овоз берган округда Азамат Зиё депутатликка сайланди

Чет элдаги ўзбекистонликлар овоз берган округдан Азамат Зиё депутатликка сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, 2014 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистоннинг хорижий давлатларидаги 44 та сайлов участкаси бириктирилган 126-Темирйўлчилар сайлов округидан “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Азамат Зиё Хамид ўғли сайланди.

Kun.Uz ёзишича, 51 ёшли депутат аввалги парламент сайловларида ҳам айнан шу округдан депутатликка сайланган эди. 1998 йили унинг номзоди халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан илгари сурилган ва у Олий Мажлис депутатлигига сайланган.

1999—2003 йилларда, Сурхондарё вилояти Ангор округидан сайланиб, Олий Мажлис 2-чақириқ депутати сифатида иш олиб борган. 2005 йил январидан эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, бу сафар у Тошкентдаги 3-Темирйўлчилар округидан сайланган.

Ўзбекистон миллий университети (собиқ Тошкент давлат университети) битирувчиси, мутахассислиги бўйича филолог, форс ва инглиз тили ўқитувчиси ҳисобланган Азамат Зиё 1998—2000 йиллар давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг матбуот котиби сифатида ишлаган

SHARE