Ўзбекистонда фуқаролар ҳақида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади

Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизими негизида жисмоний ва юридик шахслар, автомобиль транспорти, кўчмас мулк, миллий геоахборот тизимлари, шунингдек, маълумотномалар ва классификаторларнинг марказлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Бу ҳақида “Правда востока” газетаси хабар тарқатди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида мамлакатдаги барча резидентлар ва норезидентлар, шунингдек, фуқаролар бўлмаган шахслар ҳақида умумий ахборот йиғилади. У фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан ишлайдиган барча ахборот тизимлари учун очиқ бўлади. Масалан, фуқаро агар таътилда хорижда дам олмоқчи бўлса-ю, лекин унинг алимент тўлови бўйича қарзи бўлса ёхуд қайсидир сабаб билан чегарани тарк этиш тақиқлган бўлса, чегарада божхона ходими фуқарога буни асосли тушунтириб бера олади.

Юридик шахсларнинг маълумотлар базаси эса тижорат тузилмалари учун идентификация нуқтаси вазифасини бажаради. Бундай турдаги маълумотлар базаси аввало хусусий мулкни ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга оширишнинг самарадорлиги ошаётгани билан боғлиқдир. Уларда ахборот нафақат сақланади, балки улар жамоавий фойдаланаётганда бир-бирига зид келмаслиги учун мустақиллиги ва тўлақонлиги таъминланади.

Ҳозирча ушбу тизим электрон ҳукумат тизими базасида яратиладиган махсус идоралараро интерграциялашган платформада сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бугунги кунда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини яратиш бўйича ҳам иш олиб бормоқда.

 

SHARE