Хонанда Шаҳнозабону оламдан ўтди

14 март куни эрта тонгда таниқли хонанда Шаҳнозабону ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида “Даракчи” хабар тарқатди.

Санъаткорнинг ҳамкасблари берган маълумотларга кўра, 42 ёшли хонанда яқинда умуртқа бўйин соҳасида оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

“Шаҳнозабонунинг рақамига қўнғироқ қилганимизда унинг қизи Умида гўшакни кўтарди ҳамда ушбу машъум хабарни тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Бизда мавжуд маълумотларга кўра, хонанда яқинда яна Қозоғистонда модда алмашинуви билан боғлиқ яна бир операцияни бошдан кечириб, яна санъатга қайтишни режалаштирган.

SHARE