Ўзбекистонлик дастурчилар ҳужжатларда плагиатликни аниқлаш дастурини ишлаб чиқилди

Ўзбек дастурчилари ҳужжатларни текшириш ва уларда ҳужжатларнинг локал базасидан ўзлаштиришлар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун мўлжалланган “Plagiatus” деб номланган дастур ишлаб чиқишди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

“Мазкур дастур дастлабки базадан шу ҳужжатлардаги матн қисмларини чиқариб олади ва дастлабки ҳужжатда улар орасидаги мувофиқлик қидирувини амалга оширади. Тизим матннинг аралашган қисмларидан тузилган ҳужжатларда плагиатни топиш имконига эга. Тест натижалари кўргазмали ҳисобот кўринишида тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Дастур муаллифлари Ядгаров Анвар ва Ядгарова Маликага № ДГУ 03479 рақамли гувоҳнома берилган.

SHARE