Ўзбекистон Марказий Осиёда энг бахтли мамлакат

Ўзбекистон “бахтли мамлакатлар рейтинги”да 49-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё мамлакатлари орасида пешқадам бўлди. БМТ ҳузуридаги Барқарор ривожланиш қарорларини ишлаб чиқиш ташкилоти томонидан Колумбия университети билан ҳамкорликда тайёрланган рейтингда келтирилишича, Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рўйхатида 49-ўринда қайд этилган ҳам Марказий Осиё минтақасида етакчи бўлган.

Рейтинг тадқиқотда қатнашган мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров асосида тузилган. Бундан ташқари, макроиқтисодий кўрсаткичлар, аҳолининг ижтимоий таъминланганлик даражаси, соғлиқни сақлаш, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот улуши ҳамда аҳолининг 2013—2015 йилларда ўртача умр кўриши инобатга олинган.

Ўзбекистон рейтингда Италия (50), Япония (53), Россия (56), Жанубий Корея (58) мамлакатларидан юқори ўринда қайд этилган. Рўйхатда биринчи ўринда Дания, иккинчи ўринда Швейцария, учинчи ўринда эса Исландия қайд этилган. Афғонистон, Сурия ва Того мамлакатлари энг бахтсиз мамлакатлар сифатида кўрсатиб ўтилган.