ШҲТ давлатлари туризм бўйича дастурни қабул қилади

Шу йилнинг июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари саммитида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш дастурини қабул қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дастур лойиҳаси 15-17 март кунлари Пекинда ШҲТ мамлакатларининг туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлари учрашувида муҳокама этилди.

SHARE