Тошкентнинг биродар шаҳри Сиэтлда Наврўз нишонланади

Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Наврўз нишонланиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен маълум қилди.

“Вашингтон штатида жойлашган она шаҳрим Сиэтлда ҳам 500 нафарга яқин америкаликлар Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар дастури доирасида Наврўз байрами тантаналарида иштирок этади”, деди элчи.

Элчининг айтишича, улар байрам дастурхонига тортиладиган анъанавий сумалак ва паловдан баҳраманд бўлишади, қолаверса, икки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида барчамиз биргаликда меҳнат қилар эканмиз, ўзбек оилаларига тинчлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилашда менга қўшилишади.

Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқалари 1973 йилда ўрнатилган бўлиб, Сиэтл — Тошкент биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси маълумотларига кўра, жорий йилда Наврўз 26 март куни бўлиб ўтади.

SHARE