Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақида Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

16 март куни “ВАЗ-2115” машинасини бошқариб кетаётган Қирғизистон фуқароси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва рўпарадан келаётган DAF русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлларни музлагани туфайли бошқарувни йўқотган.

“Юз берган йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида “ВАЗ-2115” автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар 57 яшар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган”, – дейилади хабарларда.

SHARE