Ислом Каримов Бельгия қиролига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бельгияликлар Қироли Филиппга кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Брюссель шаҳридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан мактуб йўллади.

Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни эрталаб Брюссель халқаро аэропортида икки маротаба портлаш содир этилди. Учинчи портлаш эса метронинг «Маальбек» бекатида рўй берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳаётдан кўз юмган, 270 киши жароҳатланган. Бельгия ҳукуматининг тахминича, портлашларга бир қанча худкуш-террорчилар алоқадор бўлиши мумкин.

SHARE