Америка компаниялари Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқчи

Америка компаниялари делегацияси Ўзбекистонда бизнес юритиш жозибадорлигини ошириш учун Тошкентга ташриф буюришди. Бу ҳақида АҚШ элчихонаси матбуот хизматига таяниб, Uzdaily.uz сайти хабар тарқатди.

Шу йилнинг 22-24 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес доира вакиллари иштирокида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан АҚШ элчихонаси, АҚШ савдо вазирлиги, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ҳамда Америка—Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ташкил этилди.

Хабарда айтилишича, давра суҳбатида соғлиқни сақлаш ва фармавцевтика соҳасидаги технологияларга алоҳида эътибор қаратилган бўлса-да, бошқа соҳалар ҳам ишчи масалалар ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокамаси учун жалб қилинган.

АҚШ делегацияси таркибида 13 та компаниянинг 30 нафари бўлиб, Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан музокаралар ҳам олиб боради.