Тошкентда Ботир Зокировнинг 80 йиллиги нишоналанади

Шу йилнинг 18-26 апрель кунлари Тошкентдаги Bonum Factum галереясида афсонавий ўзбекистонлик артист Ботир Зокировнинг 80 йиллик юбилейига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади.

Газета.uz сайтининг ёзишича, юбилей тадбирларини Ботир Зокировнинг ўғли — Баҳодир Зокировнинг “Мерос” деб номланган шахсий кўргазмаси бошлаб беради. Кўргазма очилишида “Караван” гуруҳи томонидан Ботир Зокиров қўшиқлари куйланади.

21 апрель куни эса “Сато” гуруҳи томонидан Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб мусиқий кеча ўтказилади, 24 апрель куни эса Марат Шунқор гуруҳининг мусиқий кечаси уюштирилади.

Ботир Зокиров таваллуд топган кун — 26 апрель куни эса Мансур Тошматов раҳбарлигидаги Ботир Зокиров номидаги этно-жаз гуруҳи концерти уюштирилади, шунингдек, “Ботир Зокиров” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.

SHARE