Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан Ислом Каримовнинг Москвага ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Шу йилнинг 8 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, бази халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу йилнинг 25-26 апрель кунлари Россия Федерациясига давлат ташриф буюради.