Ислом Каримов Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 апрель, душанба куни Ҳиндистон Республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержи ва бош вазири Нарендра Модига мактублар йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларда Коллам шаҳридаги ибодатхонада юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда жабрланганларга таъзия билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель, якшанба куни Путтингал ибодатхонасидаги фожиа натижасида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши яраланди.

SHARE