Ислом Каримов Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония Бош вазири Шиндзо Абэга чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Кюсю оролида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

SHARE