Ислом Каримов 26-27 апрель кунлари Москвага расмий ташриф билан боради

Шу йилнинг 25-26 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия раҳбари Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага расмий ташриф билан боради.

Кремль матбуот хизматининг айтишича, олий даражадаги учрашувда савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар соҳалардаги иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Президентлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишади, МДҲ, ШҲТ ва БМТ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.

Айрим экспертларнинг айтишича, ушбу учрашув меҳнат миграцияси ҳамда ҳарбий ҳамкорлик масаласида ҳам қатор келишувларга олиб келади.