Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида 5 киши қурбон бўлди

Қамчиқ довонида (Тошкент—Ўш автойўлининг 223-километрида) 4 май куни тахминан соат 14:00 да 13 300 метр куб ҳажмида кўчки содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Иккита автомашина кўчки остида қолиб кетди. Беш киши қурбон бўлди.

Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида олти киши қутқариб қолинди.

ФВВнинг маълум қилишича, жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига барча зарурий ёрдам кўрсатилди.

SHARE