Ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов Алфонсо Олверага қарши рингга чиқади

Шу йилнинг 13 май куни америкалик машҳур боксчи Флойднинг ўзбекистонлик шогирди – Санжар Раҳмонов Алфонсо Олверага қарши рингга тушади.

Shov-shuv.uz сайти раҳбари Жасур Ҳамроевнинг ёзишича, ушбу жанг SHOWTIME телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

“Юртдошимизга янги зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Умид қиламизки, “океан орти”даги катта аренада Ватанимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилади!”, дейилади хабарда.

SHARE