“Жаҳон” ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди

Аброр Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Жаҳон” ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар қилишича, шу йилнинг 11 май куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги директорни агентлик жамоасига таништирди.

Илгари А.Ғуломов Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги 1995 йил ноябрида ташкил этилган. 2010 йилдан буён унга Фозил Қўқонбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.

SHARE