Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 6,5 фоиз ўсишини прогноз қилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши суръатларига оид прогнозларини 7,2 фоиздан 6,5 фоизга пасайтирди. Бу ҳақида банкнинг ҳисоботида сўз юритилган.

Банк экспертлари тахминларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсади. Банкнинг қайд этишича, Ўзбекистон ЯИМ 2015 йилда 8 фоизга ўсган. Молия муассасаси маълумотларига кўра, прогнознинг пасайтирилишига Россиядан пул ўтказмаларининг қисқариши, жаҳон бозорларидаги нархларнинг арзонлашуви ҳамда миллий институтлардаги муаммолар асос бўлган.

ЕТТБ 2016 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бу ҳолат 2017 йилда ҳам сақланиб қолади.