Нукус ва Навоийдан Москвага авиақатновлар йўлга қўйилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 16 майидан бошлаб Нукус— Москва—Нукус йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларни қайтадан йўлга қўяди. Компания матбуот хизмати хабарида айтилишича, қатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари А320 самолётларида бажарилади.

HY — 625 қатнови: Нукусдан учиш — 21:15 — Москвага етиб бориш — 23:00
HY — 626 қатнови: Москвадан учиш — 01:30 — Нукусга етиб келиш — 05:55

16 майдан бошлаб Навоий—Москва—Навоий йўналиши бўйича ҳам тўғридан-тўғри қатновлар қайтадан йўлга қўйилади.

HY — 617 қатнови: Навоийдан учиш — 21:15 — Москвага етиб бориш — 23:00
HY — 618 қатнови (сешанба): Москвадан учиш — 01:30 — Навоийга етиб келиш — 05:55