Болгария Бош вазири Бойко Борисов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов шу йилнинг 17 май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан мулоқот олиб боради.

Болгария делегацияси дастуридан “Ўзбекистон нефть ва гази” 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.

SHARE