Ўзбекистонга Жанубий Корея Бош вазири ташриф буюради

Шу йилнинг 19 май куни Корея Республикаси Бош вазири Ҳван Гё Ан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.