Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида 2020 йилга қадар 20,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

    Ўзбекистон 2020 йилга қадар нефть ва газ соҳасида умумий қиймати 20,6 миллиард долларлик 38 та лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақида Uzdaily.Uz сайти “Ўзбекнефтгаз”миллий холдинг компанияси материалларига асосланиб хабар тарқатди.

    Компания маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон 16,3 миллиард долларлик хорижий инвестиция иштирокида 14 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

    Лойиҳалар углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, соҳани кенг технологик ривожлантиришни кўзлайди. Улар Россиянинг ЛУКОЙЛ, Жанубий Кореянинг Kogas ва GS, Хитойнинг CNPC, Жанубий Африканинг Sasol, Американинг Honeywell компаниялари иштирокида амалга оширилади.

    SHARE