Хитой ташқи ишлар вазири Ислом Каримов билан учрашади

    Шу йилнинг 22 май куни Хитой Халқ Республикасининг ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мунтазам Ўзбекистон-Хитой мулоқоти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ҳамда Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

    Хитой ТИВ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам иштирок этади.

    У, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар маҳкамаларида ҳам мулоқот ўтказади.